"Оқлов" спектаклининг тақдимоти ўтказилди
Ўзбекистон давлат драма театрида таниқли журналист ва адиб Ислом Ҳамро асари асосида яратилган "Оқлов" спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.
Ушбу спектакль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон давлат драма театри ўртасида имзоланган уч томонлама шартнома натижасида саҳналаштирилган бўлиб, ички ишлар ходимлари фаолиятига бағишланади.

Спектаклда ўз бурчини ҳалол ва виждонан бажарган ҳуқуқ-тартибот соҳаси ходимининг бошдан кечирган ноҳақликларга муносиб тарзда, матонат билан курашиши, бурч ва масъулият, касбга садоқат каби жиҳатлар асосий ғоя сифатида театр мухисларига тақдим этилган.
Мазкур асар режиссёр Баҳодир Мирмаҳсудов томонидан саҳналаштирилган.
Саҳналаштирувчи рассом – Лазиз Ёдгоров. Либослар бўйича рассом – Райҳон Йўлдошева. Бош ролни Азамат Ҳазратқулов ижро этган.
Н.Усмонова, ЎзА