“Оқ қақнус” жаҳон сумо майдони билан хайрлашмоқда
Жаҳон сумо курашидаги энг унвонли спортчи саналган монголиялик Экодзуна Хакухо (Оқ қақнус) фаолиятини тугатишга қарор қилди, дея хабар тарқатди ТАСС ахборот агентлиги Япониядаги NHK телеканали хабарига таяниб.
Ўтган йили сумо мусобақалари ва спортчилар фаолиятини таҳлил этиб борадиган Якозун қўмитаси вакиллари кўплаб сумо турнирларини ўтказиб юборганлиги сабабли Хакухони огоҳлантирганди.
Жорий йил ҳисобидан Хакухо Япониядаги биргина турнирда тўлиқ иштирок этиб, император кубогини қўлга киритди. Бироқ тиззасидаги муаммолар туфайли сентябрь ойидаги кузги баҳсларда қатнашмади. Бу эса, унинг кейинги фаолияти муммо остида қолишига олиб келмоқда. Шу сабабли Хакухо нафақага чиқиш вақти келди, деб қарор қабул қилди.
Ҳақиқий исми Мунхбатин Даважаргал бўлган Хакухо профессионал сумо дунёсидаги энг унвонли спортчи ҳисобланади. 36 ёшли спортчи фаолияти мобайнида 1187 марта ғалабага эришган, 45 марта Япония императори кубоги соҳиби бўлган ҳолда сумо бўйича жаҳон рекордчисидир. Унгача ҳали ҳеч бир курашчи бундай натижага эришмаган.
“Оқ қақнус”нинг катта спорт билан хайрлашаётганлиги минглаб сумо мухлислари ўртасида ўзига хос шов-шувларни келтириб чиқарди, дейилади NHK телеканали хабарида.
Т. Рўзиев, ЎзА