Оқ олимпиадада илк допинг тасдиқланди
Хитойнинг Пекин шаҳрида давом этаётган қишки Олимпиада ўйинларида қатнашаётган спортчилар орасида биринчи ижобий допинг тести аниқланди.
Халқаро допинг агентлиги маълумотига кўра, эронлик чанғичи Ҳусайн Савех-Шемшакийнинг ташхиси ижобий чиққан. Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли чанғичи Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Эрон терма жамоаси байроқдори бўлганди.
Халқаро допинг агентлиги қарорига биноан, эронлик спортчи нафақат оқ олимпиада ўйинларидан, балки чанғи бўйича ўтадиган бошқа нуфузли мусобақаларда иштирок этишдан вақтинча маҳрум этилди.
Т. Рўзиев, ЎзА