Опера ва балет санъати янада ривожланади
Фоторепортаж
Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-конференция бўлиб ўтди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 27 декабрдаги “Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирда Маданият вазирлиги, Республика ихтисослашган мусиқа мактаблари, санъат даргоҳлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар ушбу қарор мамлакатимизда опера ва балет санъатини ривожлантириш, кенг тарғиб этиш, унинг жаҳон санъат оламида тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилишини алоҳида қайд этди.
Пресс-конференцияда шунингдек, ёш композиторлар ўртасида ўтказилиши режалаштирилаётган танлов ҳақида сўз юритилди.
[gallery-5593]
Камола Юсупова,
Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА