Ўнта сунъий интеллект тизими ишга туширилиши маълум қилинди
Президентимиз келгуси йилдан кардиология, гепатология, офтальмология ва гематология каби йўналишларда ўнта сунъий интеллект тизими ишга туширилишини маълум қилди.
– Беморни масофадан кузатиш, нутқ орқали касалликни аниқлаш ва дори-дармон хавфсизлигини назорат қилиш бўйича янги ечимлар жорий этилади, – деди давлатимиз раҳбари.
Бу ечимлар тиббиётда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўламини кенгайтиради. Шифокорлар ишида янги технологияларни қўллашга эътибор кучайтирилади.
Ҳар бир вилоятда “Энг яхши АТ оператори” ва “Рақамли тиббиётнинг энг яхши шифокори” танловлари ўтказилади. Ғолиблар 100 миллион сўмдан мукофот олади.
ЎзА