Онлайн иншолар танлови ўтказилади
Ғолибларни тақдирлаш 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбирларда тантанали равишда топширилади.
Ички ишлар вазирлиги мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш, вазирлик таълим муассасаларининг курсант (тингловчи) ва ўқувчи-ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ички ишлар органларида Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ўзлигимиз тимсоли – она тилим” мавзусида онлайн иншолар танловини эълон қилди.
Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Танлов Ички ишлар вазирлиги таълим муассасаларининг курсант (тингловчи) ва ўқувчилари ўртасида 2020 йил 10 сентябрдан 10 октябргача бўлган вақт оралиғида онлайн тарзда ўтказилади. Иштирокчилар ўзбек тилида, қўлёзма шаклида ёзилган иншолари билан иштирок этади.
Ғолибларни тақдирлаш 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбирларда тантанали равишда топширилади.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган вазирлик таълим муассасаларининг курсант (тингловчи) ва ўқувчилари “Ўзлигимиз тимсоли – она тилим” мавзусидаги иншоларини жорий йилнинг 15 октябрь кунига қадар электрон шаклда (муаллиф томонидан имзоланган сканер варианти билан биргаликда) Ички ишлар вазирлиги бирлашган таҳририятининг “postda.uz” телеграм манзилига юбориши лозим.