Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари
Онлайн-аукционларда 27 та давлат мулки объекти 1 млрд. 389 млн. сўмга сотилди.
Онлайн-аукционларда 27 та давлат мулки объекти 1 млрд. 389 млн. сўмга сотилди.
Жорий йилнинг 17 – 21июнь кунлари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 27та бўш турган давлат мулки объектлари, 72та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 29 та объект сотилди.
Давлат мулки объектлари
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 27 та давлат мулки объекти 9 млрд. 205 млн. сўм инвестиция киритиш, 265 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 1 млрд. 389 млн. сўмга сотилди. Бундан ташқари ушбу ҳафтада республика бўйича 18 та объект сотувга чиқарилди.
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ
Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 72 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ 33 млрд. 191,89 млн. инвестиция киритиш ва 320 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билант 1 млрд. 143,12 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 129 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 29 та объект 4 млрд. 764,1 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 76 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Дарё ўзанлари тозалаш ҳуқуқи
Ушбу ҳафтада ягона электрон савдо майдончасида дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари бўйича ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Жумладан, ҳафта давомида бошланғич нархи 2 млрд. 316,9 млн. сўм бўлган жами 7 та объект 2 млрд. 343,6 млн. сўмга сотилди.
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 64 та бошланғич нархи 25 млрд. 15,9 млн. сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
Металл қазиб олиш ҳуқуқи
Ҳафта давомида жами 3 та бошланғич нархи 21,5 млн. сўмлик олтин қазиб олиш бўйича участкалари 22,5 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 10 та бошланғич нархи 75 млн. сўмлик, қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 23 та бошланғич нархи 172,5 млн. сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
Жисмоний ва юридик шахслар мол-мулклари
Ушбу ҳафтада 7 та юридик ташкилотларнинг жами 18 та мол-мулклари "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида сотилган бўлиб, шундан: 14 та бошланғич баҳоси 333 млн. сўм бўлган автотранспорт воситалари 479 млн. сўмга, шу билан бирга 4 та бошланғич баҳоси 24 млн. сўм бўлган бошқа мол-мулклари 26 млн. сўмга сотилди. Яъни, ўз мол-мулкини айнан www.e-auksion.uz сайти орқали савдога чиқарган жисмоний ва юридик шахслар учун электрон онлайн-аукцион натижалари кутилганидан ҳам самаралироқ бўлди.
Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”
ДУК PR хизмати