Жорий йилнинг 4- 6сентябрь кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 10 та бўш турган давлат мулки объектлари, 198та ер участкасига бўлган ҳуқуқ васуд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 43 та объект сотилди.
Жорий йилнинг 4- 6сентябрь кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 10 та бўш турган давлат мулки объектлари, 198та ер участкасига бўлган ҳуқуқ васуд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 43 та объект сотилди.
Давлат мулки объектлари
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 10 та давлат мулки объекти 4 млрд. 325 млн. сўм инвестиция киритиш, 135та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 80 млн. сўмга сотилди.
|
2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади. Жумладан ушбу ҳафтада 65 та объект савдога чиқарилди ва 42 та объект реализация қилинди.
|

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ
Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 250 та бошланғич нархи774,7 млн.сўмлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқ 61 млрд. 939,8 млн. сўмлик инвестиция киритиш ва 987 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 2 млрд. 259,7 млн.сўмга сотилди. Ҳафта давомида жами 295 та бошланғич нархи 1 млрд. 280,8 млн.сўмлик ер участкасига бўлган ҳуқуқэлектрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ҳозирги кунда 3101 табошланғич нархи 92 млрд. 903,1 млн.сўмлик бўш ер участкалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 43та объект 13млрд. 179,3млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 60 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Дарё ўзанлари тозалаш ҳуқуқи
Ушбу ҳафта давомида ҳафтадажами 4 та бошланғич нархи 719,1 млн. Сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойихалариэлектрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда 36 табошланғич нархи 10 млрд. 850,7 млн.сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.
Металл қазиб олиш ҳуқуқи
Шу билан бирга, ҳафта давомида жами9 табошланғич нархи 67,5 млн.сўмлик қимматбаҳо металларни қазиб олиш ҳуқуқи 119,3млн.сўмга сотилди.
Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uzсайтлари орқали кузатиб боринг!
“Электрон онлайн-аукционларни
ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати