Она ва боланинг ҳаёти сақлаб қолинди
Жорий йилнинг 22 апрель куни тунги соат 01.20ларда Наманган вилояти Учқўрғон туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёси устида жойлашган кўприк кирғоғида нотаниш аёл номаълум сабабларга кўра фарзанди билан биргаликда ўзини сувга ташлаган.
Шу вақтда ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро А.А.лар томонидан қутқарилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
Дастлабки суриштирувлар давомида ушбу аёл Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро Х.М. бўлиб, 2017 йилда туғилган фарзандини ўзига боғлаган ҳолда сувга сакраган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Миллий гвардия Қўриқлаш бош
бошқармаси матбуот хизмати