Олтин хазина ўғирланди, янги уруш хавфи, лазерли қурол синовда
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Испанияда 3000 йиллик олтин хазинаси музейдан атиги тўрт дақиқада ўғирлангани, Саудия Арабистони Ямандаги ҳусийларга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлаши мумкинлиги, Суданда Хартумда икки йилдан бери амал қилган комендантлик соати бекор қилингани ҳамда АҚШ ҳарбийлари Мексика наркокартелларига тегишли учта дронни лазер ёрдамида уриб туширгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Норвегия қироли Ҳаральд V 89 ёшида вафот этгани, Непал ва Хитой чегарасида музлик кўчиши ортидан янги тошқин хавфи юзага келгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, ЎзА