Олимпиячиларимиз Янги Зеландияни енгди
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпиада олдидан сўнгги назорат учрашувида иштирок этди.
Олимпия ўйинлари стартидан аввал ўтган иккинчи назорат ўйинида футболчиларимиз Янги Зеландияга қарши майдонга тушди. Учрашувда Тимур Кападзе шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоамиз сафида Ҳусайн Норчаев дубл қайд этган бўлса, яна бир голга Остон Ўрунов муаллифлик қилди.
Энди Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бор эътиборини “Париж-2024” Олимпия ўйинларига қаратади ва илк учрашувни 24 июль куни Испания термасига қарши ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА