Олимпия ўйинларида яна чекловлар
Япониянинг “Киодо” ахборот агентлиги Олимпия ўйинлари билан боғлиқ янги маълумотларни тарқатди.
“Японияда каронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари янада ортишининг олдини олиш мақсадида Олимпия ўйинларини ўтказиш ташкилий қўмитаси мусобақаларнинг 40 фоизи тамошабинларсиз ўтказилиши ҳақида расмий баёнот тарқатди”, дейилади “Киодо” ахборот агентлиги хабарида.
Агентликнинг бугунги расмий каналида келтирилган маълумотга кўра, олимпия ўйинларининг расмий очилиш ва ёпилиш тантаналари, шунингдек, мусобақалар ўтадиган стадионларда ишқибозлар сони 50 фоизгача қисқаради. Яъни, 10 минг томошабинга мўлжалланган ўйингоҳларга 5 минг ишқибоз қўйилса, 5 минг жойли мажмуаларга томошабинлар умуман қўйилмайди. Айниқса, кеч соат 21.00 га белгиланган баҳслар ишқибозларсиз ўтказилади.
Т. РЎЗИЕВ