Олимпиада чемпионларимиз Тошкентда рингга кўтарилади
Жорий йилнинг 28 январь куни пойтахтимиздаги “Юнусобод“ спорт мажмуасида “Lift” промоутерлик компанияси томонидан профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Қувонарлиси, ушбу нуфузли турнирда “Париж-2024” XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиблари Абдумалик Халаков ҳамда Лазизбек Муллажонов рингга кўтарилади. Шунингдек, профессионал бокс оқшомида яна бир ҳамюртимиз Суҳробжон Қаюмов ҳам навбатдаги жангини ўтказади. Ҳозирда чарм қўлқоп усталаримизга муносиб рақиб танланмоқда.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, мазкур оқшомда Абдумалик Халаков 6, Лазизбек Муллажонов эса 8 раундлик жангда иштирок этади. Айни вақтда А.Халаков профессионал рингда битта жанг ўтказган ва ғалаба қозонган бўлса, Л.Муллажонов профессионал боксда ўтказган 4 та жангининг барчасида ғолиб бўлган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА