Олимпиада-2020: Ким ким билан ўйнайди?
Бугун Токио Олимпиадасининг футбол ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Хабарингиз бор, Олимпиадада 16 жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Қитъамиз шарафини Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ҳимоя қилишади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўлланма олади.
Қуръа натижалари:
А гуруҳи: Япония, ЖАР, Мексика, Франция;
В гуруҳи: Янги Зеландия, Жанубий Корея, Гондурас, Руминия;
С гуруҳи: Миср, Испания, Аргентина, Австралия;
D гуруҳи: Бразилия, Германия, Кот-д'Ивуар, Саудия Арабистони.
Олимпиаданинг футбол ўйинлари 21 июлдан 7 августгача давом этади.