Ғолиблар 5 ёш тоифасида аниқланди
Нукусда “Ёшлар шахмат тахтаси” Республика очиқ турнири мусобақасининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Нукусда “Ёшлар шахмат тахтаси” Республика очиқ турнири мусобақасининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидан 100 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Беллашувлар асосан бешта — 7, 9, 11, 13, 15, 19 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида ўтказилди.
Турнир кескин ва қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Унда ўз ёш тоифасида Н.Ўринбосаров, Н.Кобейсинова, А.Ережепов, Д.Комилова, Р.Каримбердиев, У.Сулаймонова, Ж.Маденбоев, Ф.Умрзоқова, П.Юсупов, А.Маденбоева,Н.Тўрабоев ва Р.Жубатова ғолиб бўлди.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.