Ғолиб талабалар Италияга саёҳат қилди
Унда 80 та олий таълим муассасаси жамоаси иштирок этган.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида Халқаро меҳнат ташкилоти молиявий кўмаги билан мамлакатимиздаги барча ОТМ жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича ”Талабалар кубоги” ўтказилган эди.
Унда 80 та олий таълим муассасаси жамоаси иштирок этган. Саралаш босқичи Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона шаҳарларида, финал босқичи эса Тошкент шаҳрида ўтказилган.
“Заковат” интеллектуал ўйинида ”Талабалар кубоги”ни Тошкент педиатрия тиббиёт институти талабалари қўлга киритган. Интеллектуал ўйиннинг ғолиблари Италияда бўлиб ўтган семинарда қатнашди ва саёҳат қилди. Улар Италиянинг Турин шаҳрида бир ҳафталик ўқув-семинарида иштирок этишди.