Ўктамова Меҳригиё Аъзамовнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Бошланғич синф ўқиш саводхонлиги дарсларида бадиий матнларни ўқитиш орқали ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш методикасини такомиллаштириш» мавзусида
Ўктамова Меҳригиё Аъзамовнанинг 13.00.02 — «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)» ихтисослиги бўйича «Бошланғич синф ўқиш саводхонлиги дарсларида бадиий матнларни ўқитиш орқали ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш методикасини такомиллаштириш» мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Бухоро давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 11 декабрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 200100, Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 2-уй. Бухоро давлат педагогика институти.
Тел.: (+998 65) 226-10-96; e-mail: buxdpi@buxdpi.uz.