Ўктамова Дурдона Бахтиёр қизининг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Олий таълим ташкилотларини стратегик бошқаришни такомиллаштириш” (“Improving strategic management of higher education institutions”) мавзусида
Ўктамова Дурдона Бахтиёр қизининг 08.00.13 – “Менежмент” ихтисослиги бўйича “Олий таълим ташкилотларини стратегик бошқаришни такомиллаштириш” (“Improving strategic management of higher education institutions”) мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 3 ноябрь куни соат 16:00 да 2-бино 1-қават мажлислар залида бўлиб ўтади.
Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй. Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Тел.: (99871) 239-01-08
e-mail: tdiu@tsue.uz