ОКМК да экспорт режаси ортиғи билан бажарилди
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 2022 йилнинг январ-феврал ҳолатига кўра маҳсулотлар экспорти ортиғи билан бажарилди.
Жумладан, ўтган икки ойда 97 664 000 долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган эди. Амалда 152 миллион 212 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Режа 155.9 фоизга бажарилган. Ўсиш сурати 106,6 фоизни ташкил этди.
Маҳсулотлар кесимида таҳлил этганда 11085 тонна мис маҳсулотлари экспорт қилинган. Хусусан, 10514 тонна мис катоди, 572 тонна мис қувурлари хорижлик ҳамкорларга етказиб берилган.
Рух маҳсулотлари экспортида ҳам юқори натижа қайд этилган. Жумладан, 9819 тонна маҳсулот экспорт қилинган. Бундай юқори натижа молибден маҳсулоти экспортида ҳам кузатилди. Режадаги 60 тонна маҳсулот ўрнига 144 тонна экспорт қилинган. Шунингдек, ўтган даврда 71 тонна кадмий, 1016 тонна мис купораси, 5951 тонна қўрғошин консентрати каби маҳсулотлар экспорт қилиниб белгиланган режа ортиғи билан бажарилган.
ОКМК ахборот хизмати