Оила – меҳр ва бахт қўрғони (+видео)
"Оила – жамиятнинг таянч устуни. Мустаҳкам оила эса фаровон келажак гарови. Афсуски, бугунги кунда учинчи шахсларнинг аралашуви ва шу каби турли сабаблар билан оилавий низолар, ажримлар сони ортиб бормоқда.
Сергели тумани ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ҳам худди шу масалага бағишланди. Оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳи, Нуронийлар жамғармаси, ички ишлар ва адлия бўлимлари ходимлари иштирок этган тадбирда оилалар мустаҳкамлигини янада ошириш, ажримлар ва эрта никоҳларнинг олдини олиш, аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/C6GTYUfGXVo?si=LHVD0Eh6NJiTufPl" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева,
А.Содиқов, А.Аҳмедов (видео), ЎзА