ЎФА жамоаси “Ҳукумат кубоги-2024” ғолиби
Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуаси стадионида “Ҳукумат кубоги-2024” мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Финал беллашувида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Спорт вазирлиги жамоалари тўқнаш келдилар. Қизғин ва муросасиз ўтган учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилди. Ғалаба голига ЎФА ҳужумчиси Шукур Аширов муаллифлик қилди.
2-ўрин Спорт вазирлиги жамоасига насиб этди. 3-ўринни эса Иқтисодиёт ва молия вазирлиги футболчилари эгаллади.
[gallery-20279]
Финал беллашуви ниҳоясига етгач, «Ҳукумат кубоги-2024» турнири ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Спорт вазирлиги, футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳамда турнир масъуллари иштирок этди.
Ғолиб ва совриндорлар таъсисчилар томонидан ташкил этилган кубок, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА