ОЧЛ-2: «Насаф» бугун ғалаба учун майдонга тушади
Бугун, 28 октябрь куни футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси–2 мусобақаси учинчи тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Мусобақанинг “A” гуруҳида «Насаф» Қувайтнинг «Ал-Кувайт» клубини қабул қилади. «Марказий» стадионда ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади. Белгиланган тартибга кўра, «Насаф» қизил, меҳмонлар эса оқ либосда майдонга тушади.
Турнинг иккинчи баҳсида Баҳрайннинг «Ал-Ҳолдия» жамоаси ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Ваҳда» жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 23:15 да бошланади.
Ўтган икки тур якунига кўра, «А» гуруҳида «Ал-Ваҳда» 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Ал-Кувайт» эса 3 очко жамғариб, иккинчи ўринни банд этган. «Насаф» ва «Ал-Ҳолдия» ҳисобида бир очкодан мавжуд бўлиб улар 3-4 поғонадан жой олган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА