Нуронийлар ҳолидан хабар олинди
Фоторепортаж
Меҳр ва саховат, шукроналик, сабр ва қаноат, ўзгаларга яхшилик соғиниш, қўлдан келганича савобли ишлар қилиш халқимизнинг миллий фазилатларидан саналади.
Тошкент шаҳар маҳаллаларида Қурбон ҳайити байрами арафасида кўплаб ижтимоий-маънавий лойиҳалар ўтказилмоқда.
Жумладан “1-Чарх Камолон” маҳалласида ҳам шу каби хайрли тадбир амалга оширилмоқда. Ҳудуддаги ўнта хонадонга совға саломлар улашилди ва нуронийлар ҳолидан хабар олиниб байрам кайфияти улашилди.
[gallery-7883]
Носиржон Хайдаров, ЎзА