«Нурли болажон» – замонавий таълим ва тарбия маскани
ФОТОРЕПОРТАЖ
Боланинг ҳар томонлама баркамол вояга етишида мактабгача таълим муҳим ўрин тутади. Шу боис бугунги кунда замонавий таълим дастурлари, малакали педагоглар ва қулай шарт-шароитларга эга мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайиб бормоқда.
Навоий вилояти Қизилтепа туманида фаолият юритаётган «Нурли болажон» хусусий мактабгача таълим ташкилоти ана шундай муассасалардан бири ҳисобланади. Муассаса 2024 йилда 50 нафар болага мўлжаллаб иш бошлаган бўлса, бугунги кунда тарбияланувчилар сони 100 нафарга етган.
Ташкилотда тажрибали ва малакали педагоглар томонидан болаларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тарбияланувчилар учун инглиз тили, компьютер саводхонлиги, ментал арифметика, савод чиқариш, ўқиш ва ёзиш, мусиқа, жисмоний тарбия ҳамда спорт машғулотлари ташкил этилган. Шунингдек, дефектолог иштирокида ҳар бир бола билан якка тартибда коррекцион машғулотлар олиб борилмоқда.
[gallery-30576]
Муассасада шашка-шахмат ва рақс тўгараклари ҳам фаолият юритади. Болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида физиотерапия, массаж ва чиниқтириш тадбирлари мунтазам ташкил этилади. Тўйимли ҳамда витаминларга бой озиқ-овқатлар билан таъминлаш эса уларнинг соғлом ўсиши ва ривожланишига хизмат қилмоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА