Нурафшон – қисқа фурсатда қад ростлаган нурли маскан (+видео)
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар тарбияси ва оилалар тинчлигини таъминлаш орқали фаровон жамиятга муносиб шахсларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг пойдевори эса маҳалладан бошланади.
Давлатимиз раҳбарининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида юртимизда “Бувижонлар мактаби” ташкил этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрига ташрифи асносида у ерда аҳоли фаровонлиги йўлида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Мазкур шаҳарда яратилган имкониятлар ва бундан аҳолининг мамнунлиги тўғрисида Тошкент вилояти Нуронийлар жамғармаси қошидаги “Бувижонлар мактаби” раҳбари Баҳринисо Тешаева ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Видеоси қоида:
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/LrKFvQ5xmes?si=XdCed7pf6MT-Oa-x" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Марҳабо ҲОЖИАКБАРОВА,
ЎзА