Нукусда янги уй-жойлар кўпаймоқда
Нукус шаҳри Тўлепберган Қайипбергенов номидаги кўчада 81 хонадонга мўлжалланган замонавий кўп қаватли турар-жой биноси қад ростламоқда.
Нукус шаҳри Тўлепберган Қайипбергенов номидаги кўчада 81 хонадонга мўлжалланган замонавий кўп қаватли турар-жой биноси қад ростламоқда.– Айни пайтда бунёдкорлик ишлари қизғин тус олган, - дейди «Жайҳун универсал қурилиш» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Хушанов. – Қурилиш маҳсулотлари Навоий цемент заводи, Хўжайли ғишт заводи ва «Евро бетон» масъулияти чекланган жамиятидан келтирилмоқда.
Намунавий лойиҳадаги мазкур уй-жойларни Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.