Нукус шаҳридаги кўп қаватли уйлар қиш мавсумига шай қилиб қўйилди
Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа тизимларининг қиш мавсумида узлуксиз фаолиятини таъминлашга пухта ҳозирлик кўрилди.
Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа тизимларининг қиш мавсумида узлуксиз фаолиятини таъминлашга пухта ҳозирлик кўрилди.Аҳоли турар жойларини мавсумга тайёрлаш, кўп қаватли уйларнинг коммунал хўжалиги тизимини таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан Нукус шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг томи, кириш йўлаклари, ертўла ва оқова сув тармоқлари, иситиш тизими таъмирланиб, қиш мавсумига шай қилиб қўйилди. Бу ишларнинг юқори сифатли ва ўз муддатида амалга оширилишида тижорат банклари томонидан ажратилган 5,6 миллиард сўмлик кредит маблағлари қўл келди.
Шаҳарнинг 22-“Темирйўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “Нукус-Дониёр сервис” уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан ҳам мавсумга пухта тайёргарлик кўрилди.
– Банкдан берилган тўққиз фоизли имтиёзли кредит ҳисобига режалаштирган таъмирлаш ишларимиз бекаму-кўст бажарилди, – дейди ширкат раҳбари Дониёр Абдумуродов. – Кўп қаватли уйларга борувчи ички йўллар янгиланди. Тўртта уйнинг кириш йўлаклари, фасад қисми таъмирланди, ертўладаги иситиш, водопровод, оқова сув қувурлари янгисига алмаштирилди.