Ноқонуний қурилма буздирилди
Фуқаро М.У. Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани “Найманкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудининг 432 кв.м. ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, нотурар жой қурдирган.
Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2024 йил 28 июнь кунги қарори билан қурилган нотурар жой ноқонуний қурилма деб топилиб, уни мажбурий буздириш белгиланган. Ушбу қарор бўйича чиқарилган ижро ҳужжат Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган. Жумладан, жавобгар М.У.га ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмани ихтиёрий равишда бузиш учун 15 кунлик муддат берилган.
Берилган муддат ичида суд қарори талаби бажарилмаганлиги сабабли, ноқонуний қурилма мажбурий буздириб ташланди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири