Нима учун уйда қолишимиз шарт?
Ҳозир таваккал қилишнинг мавриди эмас.
“Аvtohamroh” бу борада ажойиб тавсиялар берибди
Ҳозир таваккал қилишнинг мавриди эмас. Чунки ҳар бир нотўғри хатти-ҳаракатимиз нафақат ўзимиз, балки ён-атрофимиздаги юзлаб инсонлар жонини, саломатлигини ҳам хатарга қўйиши мумкин. Шундай экан, мутасаддилар ҳам, мутахассислар ҳам асосан бир талаб ва тавсияни эсга солишдан чарчашгани йўқ. Чунки энг оқилона чора шу — уйда қолиш!
Бу эзгу чақириқни “Аvtohamroh” журнали жамоаси ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлаб, нашрнинг махсус сонини чиқаришибди. У тўлиқ мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалиши, бу офатни бартараф этиш борасида қилинаётган ишларга бағишланади.
Журналдан Президентимизнинг коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожатлари, шу мавзуда ўтказган видеоселектор йиғилишлари тафсилотлари ўрин олган. Шунингдек, ўқувчиларга “СOVID-19” вирусидан ҳимояланиш бўйича инфографика тарзидаги тавсиялар ҳам берилган.
Шу кунларда юртдошларимизнинг аксарияти оиласи ва яқинлари даврасида эканлигини ҳисобга олсак, “Аvtohamroh” журналининг махсус сони уйда қолганлар учун қизиқарли ва керакли манба бўлишига ишонамиз.
Ф. Бўтаев