Нигор халфа - Фелиз Ахмет Тошкентда
Тошкент халқаро аэропортида Туркиядан келган таниқли турк кино юлдузларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Улар орасида сизу бизнинг севимли сериалимиз "Муҳташам юз йил" да Нигор халфа ролини маромига келтириб ижро этган турк актрисаси Фелиз Ахмет бор.
-Ўзбекистонга келганимдан жуда хурсандман, -деди у. - Қолаверса, ушбу фестивалда иштирок этиш ҳам мен учун катта имконият. Кейинги пайтда мамлакатингиздаги катта ўзгаришларни кузатиб боряпман. Агар менга ўзбек киносида роль ижро этишни таклиф этилса, бажону дил қабул қилган бўлардим. Истагим, турк ва ўзбек халқлари дўстлиги янада мустаҳкамланаверсин.
Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА