Нефт-газ соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилмоқда: Устюртда 6 та блокда қидирув ишлари олиб борилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.
Нефт-газ соҳасида геология-қидирув ишлари, конлар самарадорлигини ошириш ва хомашёни чуқур қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади.
Ҳозир Озарбайжоннинг «SOCAR» ва Буюк Британиянинг «British Petroleum» компаниялари билан Устюрт минтақасидаги 6 та инвестиция блокида қидирув ишлари олиб борилмоқда. Хорижлик ҳамкорларга таклиф қилиш учун бошқа ҳудудларда яна 128 та блок тайёрланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, уларда 5 триллион 800 миллиард куб метр газ ва 560 миллион тонна суюқ углеводород ресурслари мавжуд. Ушбу имкониятларни ўзлаштиришда рақобат, шаффофлик ва иқтисодий самарадорлик асосий мезон бўлади.
ЎзА