Назорат тадбирлари давомида камчиликлар аниқланди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Сирдарё вилояти инспекторлари томонидан Сирдарё вилояти тиббиёт бирлашмасида давлат назорати ўтказилди.
Бирлашмага қарашли тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш ускуналари давлат метрологик қиёслов кўригидан ўтказилмасдан фойдаланилаётгани аниқланди.

Мазкур ускуналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиётда қўлланиладиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синаш ускуналарининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан давлат қиёслаш кўригидан ўтказилиши белгиланган.
Бу билан Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги, қонуни 16, 20-моддалари талабларига амал қилинмаган.
Аниқланган камчиликлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА