"Наврўз" янги бинога эга бўлди
Қарийб 24 йилдан буён алоҳида жойи бўлмагани туфайли умумтаълим мактабининг битта хонасида фаолият олиб борган Боёвут туманидаги "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғини ниҳоят янги бинога эга бўлди.
Бюджетдан ажратилган 480 миллион сўм пул маблағи эвазига вилоятдаги "Бунёдбек-Исломбек қурилиш" корхонаси қурувчилари маҳалла биносини барпо этишди.
[gallery-19291]
Уч мингга яқин аҳоли истиқомат қилаётган маҳалла биносининг очилишида Сирдарё вилоят прокурори Савид Иматов, туман ҳокими Дилфуза Ўролова ва фаоллар иштирок этиб, замонавий лойиҳа асосида қурилган ва фойдаланишга топширилган мазкур бино халқимизнинг розилиги, инсон қадри учун хизмат қилишини таъкидлади.
Янги бинода “маҳалла еттилиги”нинг фаолият кўрсатиши учун барча шароит яратилган.
Ғулом Примов, Ш. Ортиқбоев (сурат), ЎзА мухбирлари