Навоийда замонавий сульфат кислота ишлаб чиқариш корхонаси қурилмоқда
Навоий вилоятининг Кармана туманида Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) томонидан “TMK Chemicals” замонавий сульфат кислота ишлаб чиқариш корхонаси қурилмоқда.
Умумий қиймати 54,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур инвестициявий лойиҳа 6 гектар майдонда жойлашган бўлиб, йилига 500 минг тонна юқори тозаликдаги саноат сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Лойиҳа доирасида 240 дан зиёд янги доимий иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган иссиқлик энергиясидан қайта фойдаланиш орқали йилига 152 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.
Айни пайтда маҳсулотларни ташиш ва етказиб бериш мақсадида 2,5 километр узунликдаги янги темир йўл тармоғи барпо этилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири