Навоийда байрам шукуҳи...
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳри ҳам шу кунларда байрамона безатилган. Марказий кўчалар, хиёбону сайилгоҳлар турли иллюминациялар, ранг-баранг чироқлар билан янада кўркамлашган.
Жойларда Янги йил байрами кайфиятини берувчи арчалар ўрнатилган. Шаҳарнинг қайси бир бурчагига борманг, ўзингизни эртаклар салтанатига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Айниқса, Ислом Каримов номидаги марказий кўча бошқаларидан ажралиб турибди. Бундан ташқари, шаҳар бўйлаб ўрнатилган арчалар ва ундаги чироқларнинг чиройи барчага бирдай қувонч бағишламоқда.
[gallery-660]
Сирож АСЛОНОВ олган суратлар, ЎзА