Навоий сиймоси мангу барҳаёт
Сўз мулкининг султони Алишер Навоий асарларини ўқиган киши борки, ҳаёт ва унда яшамоқ мазмунини-маъносини чуқур англайди. Илм-фан, санъат инсоният ҳаётида муҳим маёқлигини, ширинсўзлик тинчлик ва тотувлик калити эканини тушунади.
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан олис Сўх туманида Ҳазрат Алишер Навоий бобомизнинг 583 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди. Унда буюк мутафаккирнинг келажак авлодларга қолдирган ижодий мероси ва унинг бугунги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Сўхлик ўқувчилар неча аср ўтса ҳамки Навоий асарларига меҳрлари чанқоқ эканини ижодлари орқали намоён қилди.
Шундан сўнг, Сўх туманида хизмат қилаётган аскарлар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.
[gallery-15855]
Н.Бозорова, ЎзА