Наслчилик ишлари – маҳсулдорлик омили
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги “И. Икром ота” фермер хўжалигида айни пайтда 317 бош қорамол парваришланмоқда. Истиқболли бизнес-режага кўра, яқин келажакда қорамоллар сонини 1,5 минг бошга етказиш режалаштирилган.
- Ўтган йили ва жорий йил бошида Жаҳон банкининг 320 минг доллар кредити эвазига Австриядан 160 бош наслли қорамол олиб келдик, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Анваржон Исмоилов. – Кунига ҳар бир соғин сигирдан 35-50 литргача сут соғиб олиб, бир кунда сутни қайта ишлаш корхонасига 1600-1700 литр маҳсулот топширамиз.
Яқинда 300 бош бузоқ парвариш қилишга мўлжалланган замонавий комплекс қуриб битказилди. Шунингдек, бу ерда наслчилик ишларини йўлга қўйиш ва сутни қайта ишлаш корхонасини очиш кўзда тутилган.
[gallery-11091]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА