Нарковазиятни таҳлил қилиш ва прогнозлаштиришга рақамли технологиялар жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигида Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Божхона қўмитаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Унда республикадаги нарковазиятни таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш, бу жараёнга рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида “Нарковазият таҳлили” дастурини ишлаб чиқиш ва унга зарур ахборот тизимларини интеграция қилиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув якунида қисқа муддатда биргаликда дастурнинг концепцияси вa техник топшириғини ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Н.Абдураимова,
ЎзА