Намибия Президенти вафот этди
Намибия Президенти Хаге Готфрид Гейнгоб 4 бугун 82 ёшида вафот этди, деб хабар берди “Тренд”.
Ҳукумат матбуот хизмати маълумотига кўра, у ҳаётининг сўнгги дамларини касалхонада рафиқаси ва болалари қуршовида ўтказган.
Январь ойида давлат раҳбари идораси Гейнгобга саратон ташҳиси қўйилганини эълон қилганди.
Намибияда муваққат президент лавозимини вице-президент Нанголо Мбумба эгаллайди.