Наманганда янги шаҳар барпо этилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 мартда қабул қилинган “Наманган шаҳрида “Янги Наманган шаҳарчаси” замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ги қарори асосида Наманган вилоятида “Янги Наманган” шаҳарчасини барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Лойиҳа Наманган шаҳри, Давлатобод ва Тўрақўрғон туманларидаги 1 минг 203 гектар майдонни қамраб олади. Шаҳарча қурилиши уч босқичда амалга оширилиб, биринчи босқич 2018–2021 йилларда, иккинчи босқич 2024–2026 йилларда, учинчи босқич 2026–2030 йилларга мўлжалланган.
Биринчи босқичда 114 та турар жой биносида 3 минг 841 та хонадон, 150 ўринли болалар шифохонаси, 990 ўринли умумтаълим мактаби, 360 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 30 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди.
Иккинчи босқичда 183 та турар жой биносида 20 минг 490 та хонадон қурилиши режалаштирилган. Айни пайтда 89 та уйда қурилиш ишлари бошланган бўлиб, 23 таси битказилди ва 2 минг 946 та хонадон фойдаланишга топширилди. Йил якунига қадар яна 21 та уй қурилиб, 2 минг 719 та хонадонни топшириш кўзда тутилган.
Ҳудудда 6 та мактаб, 6 та мактабгача таълим ташкилоти, шифохона, спорт мажмуалари, кутубхона, санъат галереяси, IT-парк, меҳмонхона, бизнес маркази ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилмоқда. Шунингдек, 58 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон боғи» ташкил этилди.
[gallery-31601]
Учинчи босқичда маъмурий марказ, кўп қаватли турар жойлар, меҳмонхоналар, бизнес марказлари ва офислар қурилади.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, шаҳарча ҳудудида 721 та турар жой объектида 50 мингдан ортиқ хонадон, 28 та мактаб, 24 та мактабгача таълим ташкилоти ва 5 та шифохона барпо этилиб, 200 мингдан ортиқ аҳоли учун замонавий шаҳарча шаклланади.
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик билан таъминлаш мақсадида умумий қуввати 60 мегаватт бўлган янги қозонхона ҳам қурилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА