Наманганда “Маънавият марафони” ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрининг уч фаввора хиёбонида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият марафони” ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, Нуронийлар кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, Наманган шаҳар ҳокими Ғофир Жамолов, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
[gallery-14496]
“Эл-юрт ҳурмати ордени” соҳиби, шоир Зиёвиддин Мансуров тадбирда сўз олиб, ёш авлодни юксак маънавиятли, маданиятли ва руҳан баркамол этиб тарбиялашда вилоятда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг ўрни катта эканлигини таъкидлади.
Марафон доирасида “Бахтли болалик”, “Китоб – билим булоғи”, “Маҳорат дарси”, “Касб-ҳунар олимпиадаси”, “Касбим – фахрим”, “Яшил келажак”, футбол бўйича “Маънавият ва маърифат маркази кубоги”, “Инсон қадри”, “Етакчи экспресс”, “Спорт – тинчлик элчиси” каби акция ва кўргазмали танловлар, китоб ярмаркалари, бадиий-адабий кечалар, спорт мусобақалари ҳамда концерт дастурлари ўтказилди.
ЎзА фотомухбири Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар