Наманганда бир гуруҳ тадбиркорларга давлат мукофотлари топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да бир гуруҳ тадбиркорларга “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига мувофиқ, Учқўрғон туманидаги “Citrus city” масъулияти чекланган жамияти директори Носир Бекмуродов, Давлатобод туманидаги “Comfort cool system” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Баҳодир Мамашаев, Янги Наманган туманидаги “Zarka” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Нигора Насимова, Наманган туманидаги “Yusuf bahor gullari” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ойбек Нуриддинов, Наманган шаҳридаги гул етиштирувчи якка тартибдаги тадбиркор Насиба Рустамова ҳамда “Grand textile service” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Руслан Содиқов ушбу мукофотга сазовор бўлди.
[gallery-30962]
Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зуҳриддин Баҳриддинов иштирок этиб, мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланганлар мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қўшаётган ҳиссаси билан эътироф этилди.
Тадбирда таъкидланганидек, бундай эътироф тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва фаолиятини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА