Наманганда байрам кенг тантана билан нишонланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятининг асосий байрам тадбири “Янги Ўзбекистон боғи” амфитеатрида бўлиб ўтди. Ушбу мажмуага вилоят фаоллари, жамоатчилиги, меҳнат илғорлари, нуронийлар, ёшлар, аҳоли вакиллари жам бўлди.
Тантанали тадбир вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов барчани энг улуғ, энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги билан қутлади. Кейинги йилларда вилоятда камбағалликни қисқартириш, юрт ободлиги, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси ҳақида таҳлилий рақамлар, мисоллар келтирилди. Шунингдек, келгуси режалар ҳақида маълумот берилди.
Байрам дастурида вилоят санъат усталари ва юртимизнинг таниқли хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Айниқса, ҳарбийлар ҳамда болажонларнинг чиқишлари олқишлар билан кутиб олинди. Дастур Наманган осмонида порлаган мафтункор мушакбозлик билан якунланди.
[gallery-25071]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА