“Мустақилликсоати” ўқув-семинари ташкил этилди
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашгатайёргарликкўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”гиқарорида белгиланганвазифалар доирасида “Мустақиллик соати” ўқув-семинари ташкил этилди.
Ёш авлодни Ватанга садоқат ва миллий ғурур руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган тадбирда институт профессор-ўқитувчилари, тюторлар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Ўқув-семинари давомида мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, таълим тизимида эришилган ютуқлар, ёшларучун яратилаётганимкониятларва давлат тараққиётинингустувор йўналишлариҳақида маълумотларберилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Т.Атамуратов, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси К.Каримов ва бошқа сўзга чиққанлар томонидан мустақилликхалқимиз учун энг улуғ неъмат экани, унингзамирида тинчлик, осойишталик, миллий қадриятлар ва фаровон ҳаёт мужассам экани алоҳида таъкидланди.

Тадбирда мустақилликнинг тарихий аҳамияти, миллий давлатчиликни ривожлантиришдаги ўрни, шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётганбунёдкорликишлари кўрсатиб ўтилиб, иштирокчилар ўзаро фикр алмашилди. Халқимиз ардоғидаги санъаткорлар ижросидаги она Ватан ҳақидаги қўшиқлар иштирокчиларгамиллий ғурур ва ифтихор бағишлади.
“Мустақиллик соати” ўқув-семинари ёшлар ўртасида мустақилликниасраш, унингқадрига етиш ва Ватан тараққиётийўлида сидқидилданхизмат қилиш муқаддас бурч эканини чуқур англаш, шунингдек, уларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим ташаббуслардан бири бўлди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.