“Мустақиллик кубоги” қизғин ва муросасиз кечмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртаси ташкил этилган мини-футбол бўйича “Мустақиллик кубоги” мусобақаси қизғин паллага кирди.
22 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб бораётган гуруҳ босқичи учрашувларида ҳар бир жамоа юқори тайёргарлик ва жамоавий ўйин намойиш этмоқда. Майдонда эса кескин ва муросасиз рақобат кечмоқда.
Мусобақа нафақат спорт беллашуви, балки журналистлар ўртасида ҳамжиҳатлик, дўстона муносабат ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.
[gallery-29241]
Айни пайтда гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи учрашувлари давом этмоқда. Жамоалар плей-офф босқичига чиқиш учун бор имкониятларини ишга солган. Финал баҳслари 8 май куни ўтказилиши режалаштирилган.
Сарвар ЎРМОНОВ (сурат), ЎзА