“Мустақиллик кубоги” мусобақасига старт берилди
Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан спортнинг мини-футбол тури бўйича “Мусақиллик кубоги” мусобақаси ўтказилмоқда.
Мусобақа очилишида сўз олган вилоят божхона бошқармаси бошлиғи, полковник Қаҳрамон Умаров иштирокчиларни мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз беш йиллик байрами билан муборакбод этди ва жамоаларга омад тилади.


Президентимизнинг жорий йил 1 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлаш, шунингдек, жамоавийлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган мусобақда божхона бошқармаси бўлим ва тузилмалари ходимларидан тузилган жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.


Мусобақанинг биринчи кунида қатор қизиқарли учрашувлар ўтказилди. Бир неча кун давом этадиган мусобақа ғолиб ва совриндорлари муносиб рағбатлантирилади.
Фахриддин Убайдуллаев,
ЎзА мухбири