Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тадбиркор ва ишбилармонлар қатлами мустаҳкам оёққа турди
ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик – фахримиз, ифтихоримиз ва келажагимиз” мавзуида тадбир ўтказилди.
ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Мустақиллик – фахримиз, ифтихоримиз ва келажагимиз” мавзуида тадбир ўтказилди.Тадбирда истиқлолимизни асраб-авайлаш, юртимиз иқтисодиётининг таянчи бўлган кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнесга оид билимларини бойитиш каби қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси ўринбосари Д.Шоумаров ва бошқалар замонавий ишлаб чиқариш тармоқларини барпо этиш самарасида иқтисодиётда саноатнинг улуши 34 фоизга етиб, экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши 70 фоиздан ошгани, тадбиркорлик ва фермерлик соҳасидаги изчил ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етганини таъкидлади.
– Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тадбиркор ва ишбилармонлар қатлами мустаҳкам оёққа туриб, ривож топиши учун қулай шароит яратиб берилди, – дейди “Шамс” хусусий корхонаси раҳбари Шамсиддин Қосимов. – Биз бундай қулай шароитдан унумли фойдаланиб, янги иш ўринлари яратиш, қишлоқ жойларда бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшишимиз зарур.
Партия аъзолари ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, мамлакатимиз иқтисодиётининг янада ўсишида фаол қатнашмоқда, мустақиллигимизнинг 25 йиллик қутлуғ санасини муносиб кутиб олишга пухта ҳозирлик кўрмоқда.