Мустақиллик ва фермерлик ҳаракати
Эл-юртимиз манфаати, она Ватанимизнинг равнақи ва келажаги учун бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилишни юртдошларимиз, жумладан, фермерларимиз ўзининг биринчи даражали вазифаси, деб билади. Чунки шу мустақил юрт, бу буюк Ватан – барчамизники!
“...Республиканинг кўпгина ҳаётий муҳим манфаатларига зиён етди, пахта яккаҳокимлиги, илмий асосланган алмашлаб экишлар бузилганлиги, ернинг тинка-мадори қуриб кетганлиги, сув манбаларининг имкониятлари тобора камайиб борганлиги қишлоқ хўжалигига ҳалокатли таъсир кўрсатди. Натижада озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш чеклаб қўйилди ва аҳолини шу маҳсулотлар билан таъминлаш муаммолари кескинлашди”.Президентимиз Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобида келтирилган ушбу сўзлар собиқ тузум даврида қишлоқ хўжалиги қандай оғир аҳволга тушиб қолгани ҳақида яққол тасаввур беради.
Биз ўша кунларни кўрганмиз. У пайтларда пахтага ишлов бериш учун турли заҳарли химикатлар ишлатиларди. Дорилашдан олдин чорва молларини далага чиқармаслик, молхоналарни туйнукларигача бекитиш кераклигини тайинлашарди. Лекин биз, ўсмирлар даланинг ўртасида байроқ кўтариб, дори сепилган чегараларни кўрсатиб турардик. Самолёт устимиздан заҳар сепиб ўтаверарди. Қаранг, инсон нақадар қадрсиз бўлган-а.
Ўзбекистон аграр республика ҳисобланса-да, аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат товарларига бўлган эҳтиёжи импорт ҳисобидан қопланган. Миллион-миллион тонналаб пахта етиштирган инсонлар кафанликка сурп тополмаган пайтлар ҳам бўлган. Чунки ўша пайтда бу мато фақат “райисполком” деган идоранинг қоғози билан берилган. Ёзнинг жазирамасию қишнинг қаҳратонида тинмай меҳнат қилиб, миллион-миллион тонналаб пахта етиштирган ўзбек деҳқони охир-оқибат “ўзбеклар иши”, “пахта иши” деган туҳматларга дучор бўлди.
Барча соҳалар издан чиққан, иқтисодиёт жар ёқасига келиб қолган, ернинг унумдорлиги сўнган, йигирма миллиондан ортиқ аҳолини боқиш учун омборларда бор-йўғи 22 минг тонна ун қолган, одамларнинг меҳнатдан қўли совиган ана шундай оғир шароитда мамлакатимиз мустақил бўлди. Президентимиз Ислом Каримовнинг оқилона сиёсати халқимизни оғир бўҳрондан олиб чиқди, мамлакатимизни барқарор тараққиёт сари бошлади.
Аввало, аҳоли фаровонлигини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда биринчи навбатда ғалла мустақиллигига эришиш вазифаси турарди.
Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда фермерлик ҳаракатига асос солинди. Давлатимиз раҳбарининг 1991 йил 29 ноябрдаги “Республикада деҳқон (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони соҳанинг тикланиши ва ривожланишига замин яратди.
Фармонга мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасида мутлақо янги иқтисодий муносабатлар жорий этилиб, ер эгасини топди. Ўтган йиллар давомида фермерлик ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш учун алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий кўмак берилди.
1991 йилда юртимизда 940 минг тонна ғалла етиштирилган, ҳар гектардан ўртача ҳосилдорлик 17 центнерни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда 8 миллион тоннадан зиёд сара дон етиштирилиб, ғалладан ўртача 55 центнердан ҳосил олинмоқда. 1990 йилда аҳолининг асосий озиқ-овқат товарлари, дон, картошка, гўшт, сут ва қандолат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи импорт ҳисобидан қопланган бўлса, ҳозир фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 90-92 фоизини етказиб бермоқда.
Ўтган йилларда нафақат ғалла, балки барча турдаги маҳсулотлар етиштиришда етарли тажриба тўпланди. Натижада картошка 7 марта, мева қарийб 4,1 марта, сабзавот 3 марта, сут ва сут маҳсулотлари 1,7 марта ўсди. Ҳозир 1991 йилга нисбатан аҳолимиз сони 1,5 бараварга ошиб, 31,5 миллионга етган бўлса-да, аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли 1,4 баробар, сут ва сут маҳсулотлари – 1,5 карра, картошка – 1,9 марта, сабзавот – 2,6 баробардан ортиқ, мева 6,3 марта кўпайди. 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавотлар ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотлар дунёнинг 80 давлатига экспорт қилинаётгани кимни қувонтирмайди дейсиз?!
Буларнинг бари фермерларга яратилаётган қулай шарт-шароит ва имтиёзлар туфайлидир. У бизга инъом этган имкониятларнинг чеки-чегараси йўқ. Аввало, инсон қадр топди. Инсон ўз меҳнати, турмушидан рози бўлиб, оиласининг эртанги кунидан хотиржам, фарзандлари кўзига тик қарай олиши ҳам фаровон ҳаёт белгисидир. Давлатимиз раҳбарининг оқилона, узоқни кўзлаган сиёсати боис бугунги кунда ана шундай бахт-саодатга эришдик.
Бу унинг олдига ерга меҳр бериш билан бир вақтда замон билан тенгма-тенг юришни, унинг талабларини ўз вақтида ҳис қилишни, фойдали ғояларни ҳаётга татбиқ этишда ижодий ёндаша олишни ҳам талаб этмоқда. Президентимиз таъбири билан айтганда, фермер нафақат деҳқончилик сирларини пухта билиши, айни пайтда иқтисодчи, ҳисобчи, менежер, селекционер, бизнесмен, керак бўлса, дипломат бўлмоғи зарур.
Бугунги фермерларимиз онгида том маънода туб бурилиш ясалди. Ўн йил олдин даромад кўриш, машина олиб, уй қуриш мақсадида меҳнат қилган фермер бугун хўжалиги қошида қайта ишлаш корхоналари очиш, янги иш ўринлари яратиб, ёшларни иш билан таъминлаш, жонажон ватанимизни энг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб жой эгаллаши, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш нияти билан яшамоқда.
Натижада иқтисодиётимиз қарийб 6 баробар, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар 12 баробардан зиёд ошди. Кейинги ўн бир йилдан буён ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши 8 фоиздан юқорини ташкил этмоқда.
Бугунги фермерлар фақат ғалла ва пахта етиштирувчи оддий деҳқон эмас, балки серқирра тадбиркор ҳамдир. Уларнинг ташаббуси билан чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик каби йўналишлар жадал ривожланмоқда. Жаҳоннинг энг илғор технологиялари асосида сифатли ва харидоргир озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқараётгани боис у қишлоқда кўп тармоқли мақомига эга бўлди. Мана шунинг ўзиёқ оддий деҳқонга, ер эгасига берилган эркинликнинг натижаси эмасми?!
Бугунги кунда юртимизда 160 мингдан зиёд фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 49 мингтаси кўп тармоқли йирик субъектлардир. Жумладан, мингдан зиёд гўшт, сут ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳалари, 20 дан зиёд музлатгич омборхоналар ишга туширилиб, қарийб 17 мингта хизмат кўрсатиш шохобчалари иш бошлади. Кўп тармоқли фермер хўжаликларида қарийб 30 минг гектарда интенсив ва маҳаллий боғ, 19 минг гектардан зиёдроқ майдонда янги токзорлар барпо этилди. Натижада қишлоқларда 310 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.
Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони фермерлик ҳаракатини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди.
Фармон билан тасдиқланган дастур доирасида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунга, ўндан ортиқ идоравий-меъёрий ҳужжатга ўзгартишлар киритилди. Фермерлар кенгашларига давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари устидан фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга даъво аризалари тақдим этганда давлат божи тўлаш, пахта хомашёсини йиғиб-териб олишда мавсумий қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилинадиган ишчиларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш, томчилатиб суғориш тизимини жорий қилган фермер хўжаликларини 5 йил муддатга ягона ер солиғини тўлашдан озод этиш шулар жумласидандир.
Жойларда ер майдонлари ажратишда Фермерлар кенгаши вакиллари ҳам фаол иштирок этаётгани катта ишонч ва эътибор намунасидир. Ҳа, берилган ваколатлар фермерлар кенгашларини мулкдорларнинг яқин ҳамкори ва елкадошига айлантирди. Бугун мулк соҳиби ўз орзу-истаклари, режалари ҳақида фермерлар кенгашлари билан маслаҳатлашади, фикрлашади, зарур бўлса ёрдам олади. Улар кўмагида ҳар йили 20 мингдан ортиқ фермер хўжалиги ўттизга яқин йўналишни қамраб олган махсус дастур асосида кўп тармоқли хўжаликларга айлантирилмоқда.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, фермерлар кенгашларида мулк эгаларининг касб билими ва малакаларини ошириш, қабул қилинаётган қарорларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, соҳага доир халқаро тажрибалар билан ўртоқлашиш, уларнинг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ҳуқуқий саводхонлиги ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда. Хусусан, қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида “Фермерлар мактаби” ташкил этилган.

Фермерларимиз луғатида “Дала маданияти – фермер мажбурияти” деган эзгу шиор пайдо бўлдики, бу уларни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўпайтириш учун ернинг ҳар қаричидан унумли фойдаланишга ўргатди. Бу бозорларимиз тўкин-сочинлигини ошириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилаётир. Пахта ва ғалла ҳосилдорлигини доимий равишда ошираётган, ердан оқилона фойдаланиб, юртимиз хирмонларини янада юксалтиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган фермерларимизни доимий рағбатлантириш тизими яратилган.
Президентимизнинг 2015 йил 29 декабрдаги 2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори бу борадаги ислоҳотларнинг узвий давоми бўлди. Унга кўра, 2020 йилга қадар 170 минг гектардан ортиқ пахта, 50 минг гектар ғалла майдонлари ўрнига озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш белгиланди. Демак, пахта майдонларидан бўшаган ерларда сабзавот ва полиз экинлари парваришланиши эвазига озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва экспорт ҳажми ошади.
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўз маҳсулотини қайта ишлаб дунё бозорига чиқариш ҳаракатида бўлган фермерлар учун янги қулайликлар яратди.
Энди ўзбек деҳқони ўз даласида етиштирган маҳсулотини ички ва ташқи бозорларда эмин-эркин сотиши учун қонуний тизимга эга бўлди. Мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий этилди. У қайта ишлаш корхоналарини хомашё билан барқарор таъминлаш, ички бозорни қишин-ёзин узлуксиз тўлдириш, захирага ғамлаш, ташқи бозорларда харидоргир бўлган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича талабдан келиб чиққан ҳолда шакллантирилмоқда.
Фермерлар бу каби улкан имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда мева-сабзaвот маҳсулотларини жаҳон бозорига экспорт қилиш борасида шартномалар имзоламоқда. Шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган 2016 йилги ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартномалар тузиш учун Халқаро мева-сабзавот маҳсулотлари ярмаркасига ҳозирлик кўрилмоқда.
Президентимиз Ислом Каримовнинг жорий йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган. Шу асосда Фермерлар кенгашининг чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олишга қаратилган тадбирларда ўтган давр мобайнида юртимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси тобора очилиб, гўзал бўлиб бораётганини, халқимизнинг кайфияти, бугунги ҳаётдан розилиги, эртанги кунга ишончини, барча соҳаларда амалга ошираётган кенг кўламли ишларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини ватандошларимизга етказишимиз лозим.

Содиқжон Турдиев,
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси,
Ўзбекистон Қаҳрамони.