Мустақиллик байрами янги бинода нишонланади
Мустақиллик байрами арафасида Андижон шаҳрида вилоят Бандлик бош бошқармасининг янги қурилган биноси фойдаланишга топширилди.
Мустақиллик байрами арафасида Андижон шаҳрида вилоят Бандлик бош бошқармасининг янги қурилган биноси фойдаланишга топширилди.
Кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган янги бино очилишига бағишланган тадбирда мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, мазкур йўналишдаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш, соҳада фаолият юритаётган мутахассислар иш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
– Шу пайтгача бошқармамиз алоҳида ўз биносига эга эмас эди, – дейди вилоят Бандлик бошқармаси раҳбари Иқболжон Матрўзиев. – Вазирлигимиз, вилоят ҳокимлиги кўмаги билан мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида мана шундай замонавий, барча шароитларга эга бинога эга бўлдик. Янги бино энг сўнгги русмдаги техник жиҳоз ва воситалар билан таъминланди. Бу албатта, фаолиятимизни янада самарали, тезкор олиб бориш имконини беради.
Умумий лойиҳа қиймати 5 миллиард 850 миллион сўм бўлган мазкур объект Андижон шаҳридаги “Мадад инвест элит” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан қисқа муддатда барпо этилди.
Замонавий кўринишга, алоҳида вентилация ва иситиш тизимига эга, 70 га яқин хизмат хоналари бўлган ушбу бинода мутахассисларнинг самарали иш олиб бориши учун зарур барча шароитлар яратилган. Бу ерда Андижон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳам фаолият олиб боради.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқди.