Мурожаатлар ижобий ечим топмоқда
2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва унинг туман ва шаҳар бўлинмалари томонидан Уставида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида ижобий ечимини топмоқда.
Бугунги кунга қадар фондга келиб тушган 815 та мурожаат юзасидан тегишли чоралар кўрилган. 361 нафар фуқарога жами 328 миллион сўм миқдорида хайрия ёрдамлари кўрсатилди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул маблағлари берилди.
Моҳира Жумаева 1-гуруҳ ногирони. У икки нафар фарзанди билан Навоий шаҳар, “Тинчлик” маҳалласи, Тинчлик кўчасида жойлашган “Ногиронлар уйи”да яшайди. Имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги боис фарзанди Сардорни уйлантиришга “қўли қисқалик” қилган.
Моҳира Жумаеванинг “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимига ўғлини уйлантиришга ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Фонд ва Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида М.Жумаеванинг оилавий шароитини инобатга олиб, ўғлининг никоҳ тўйи ўтказиб берилди.
А.Бўриев,
ЎзА.